Олтиндан ясалган ғайриоддий буюмлар

Бугунги кунда жуда кўп одамларнинг олтин тақинчоқлар сотиб олиш имконияти бор. Оддий тақинчоқлар билан кифояланмайдиган, атрофдагиларни ҳайратга солишга одатланган айрим бадавлат кишилар ўз бойликларини имкон қадар намойиш этиш мақсадида дизайнерлар ва ҳунармандларга кутилмаган олтин буюмларни яратиш учун буюртмалар беришади.

Уларнинг тасаввур олами чинакамига ҳайратланарли, чунки аксарият ҳолларда бундай буюмлардан тўғридан-тўғри фойдаланишнинг имкони йўқ; уларни фақат томоша қилиш мумкин, холос.

Австрия тангаларидан ясалган кўйлак

Ушбу либосни яратиш учун Австрия зарбхонасидан тахминан 1500 та тилла танга талаб қилинган. Эътиборли томони, оғирлиги 10 килограмни ташкил этган кўйлак таниқли дизайнерлар эмас, балки Япония мода коллежи талабалари томонидан “тикилди”.

Либосга мослаб иккита тилла куртка ҳам яратилдинамойиш этиш чоғида оғирлиги 15 килограмлик куртка кийган моделнинг умуртқа поғонаси жиддий жароҳат олиб қўйишига сал қолди. Тўпламнинг умумий қиймати 120 миллион АҚШ долларидан ошиб кетади.

Тилла кроссовкалар

Nike компаниясининг 24 каратли олтиндан ишланган кроссовкалари ҳашаматли либосга мос ажойиб пойабзал бўла олади. Бу оёқ кийими америкалик дизайнер Кен Кортни томонидан яратилган. Афсуски, уларни кийиб югуриш ёкиҳатто юришнинг ҳам имкони йўқ. Ушбу кроссовкаларнинг 5000 АҚШ долларига баҳоланди.

Олтин сувенир машина

Ҳар бир детали пухта ишлаб чиқилган кичкинагина “Bugatti Veyron ҳақиқий автомобилнинг аниқ нусхасидир. Уни яратиш учун тахминан икки ой вақт кетди. Соф олтиндан ясалган автомобиль ялтироқ табиий олмослар билан безатилган. Бу машина олигархнинг фарзанди учун ажойиб совға бўлиши мумкин, унинг нархи деярли 3 миллион долларга тушади.

Олтиндан ясалган ҳақиқий автомобиль

2011 йилда Ҳиндистон заргарлик санъати юбилейига бағишланган тадбирда ҳиндистонлик усталар фақат эсдалик буюмлар билан чекланибгина қўймасдан, олтиндан ясалган ҳақиқий автомобилни намойиш этдилар. Ўттиз нафар заргар ушбу автомобилни яратиш устида ишлаб, 80 килограмм олтин, 15 килограмм кумуш ва тахминан 10 мингта турли қимматбаҳо тошдан фойдаланишди. Автомобилнинг якуний қиймати 5 миллион доллардан ошди.

Олтин принтер

2006 йилда Дубайдаги йиллик кўргазмада корпуси 24 каратли олтин билан қопланган лазерли принтер намойиш этилди. Қурилма ҳеч қандай ўзгача хусусиятга эга бўлмаган, ҳужжатларни чоп этишга мўлжалланган оддий оқ-қора офис модели эди. Шунга қарамай, ушбу принтер кимошди савдосида 20 минг АҚШ долларига сотилди.

Олтин велосипед

Автомобиллардан ташқари, олтин билан қопланган транспорт воситаларининг бошқа турлари ҳам мавжуд. Масалан, Даниянинг Aurumania” компанияси рамкаси 24 каратли олтин билан қопланган ва ҳақиқий Сваровски кристаллари билан безалган, ўриндиғи эса юқори сифатли чармдан ишланган ўнта ҳашаматли олтин велосипедни ишлаб чиқарди.

Велосипед соз ҳолатда ва йўлга чиқишга тайёрбироқ, агар харидор ундан фойдаланмоқчи бўлмаса, велосипедни деворга осиб қўйиш учун алоҳида махсус олтин илгакни харид қилиши мумкин. Бу транспорт воситасининг нархи 80 минг еврони ташкил этади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.