Самарқандлик давлат хизматчилари, тадбиркор, ирригатор, нуроний, чўпон ва зиёлилар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 2026 йил 22 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Фармон қабул қилди.

Фармонга кўра, Янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, унинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий барқарорликни сақлаш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони билан

КАРИМҚУЛОВ Асланқул Зияевич - Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

НЕГМАТОВ Шуҳрат Худойбердиевич - «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

ТЎРАЕВ Рашид Эргашевич - Ургут тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли

 «Дўстлик» ордени билан

ҚОБИЛОВ Рустам Ражаббоевич - Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари

МАРМАЗИНСКАЯ Наталья Владимировна - «Зарафшон» миллий табиат боғининг фан ва атроф-муҳит мониторинги бўлими бошлиғи

«Соғлом турмуш» медали билан

ЗОҲИДОВА Зарина Сайиткуловна - Тойлоқ тумани Илк ривожланиш маркази координатори

МЎМИНОВА Тамара Муртазаевна - Самарқанд туманидаги «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли

«Келажак бунёдкори» медали билан

БАХТИЁРОВ Бобиржон Баҳодирович - Америка Қўшма Штатларининг Колумбия университети ҳуқуқшунослик мутахассислиги магистранти

 

«Жасорат» медали билан

КИНЖАЕВ Алик Александрович - Каттақўрғон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор

 

«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)

ҚУРБОНОВ Нарзи - Пайариқ тумани

 

«Шуҳрат» медали билан

БЕРДИМУРОДОВ Шухрат Улашевич - Пайариқ туманидаги «Имом ал-Бухорий» ёдгорлик мажмуаси гид-экскурсоводи

МАМАТОВ Сайфиддин Ғайбуллаевич - Нуробод туманидаги «Саҳобаота қоракўл насл» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони

МЎСИНОВ Бахтиёр Мухамеджанович - Жомбой туманидаги «Бахт» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

САИДЖОНОВ Мунис Азизович - Самарқанд шаҳридаги «Samarkand england eco-mediсal» масъулияти чекланган жамияти директори маслаҳатчиси

СОЛИЕВА Гулчеҳра Толиповна - Оқдарё туманидаги шахсий томорқа ер эгаси

САЛОҲИТДИНОВ Аслиддин Зайниевич - Самарқанд шаҳридаги «Yasham erkaplan carpet» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

ЮЛДАШЕВ Фахридин Эшқувватович - Каттақўрғон туманидаги «Rustam plasteks» хусусий корхонаси бошлиғи