Қишлоқ хўжалиги ривожига ҳисса қўшган соҳа ходимлари мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 2025 йил 9 декабрда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Фармон қабул қилди.
Унга кўра, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, юртимиз экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги самарали фаолияти, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун соҳанинг бир қатор ходимлари мукофотланди.
Улар орасида Самарқанддан қуйидагилар бор:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
ХОЛМИРЗАЕВ Дустмуҳаммад - Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг яйлов чорвачилиги, қоракўлчилик, асаларичилик ва ипакчилик кафедраси профессори
«Дўстлик» ордени билан
АБДУЛАЗИЗОВ Облоқул - «Мирза-Пай» ирригация тизими бошқармаси каналлари катта муҳандис-гидротехниги,
«Жасорат» медали билан
СУВОНОВ Нурмуҳаммад Бобомуродович - Пахтачи туманидаги «Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич» фермер хўжалигининг ғалла ўриш комбайни оператори
«Шуҳрат» медали билан
ҚОДИРОВ Меҳрож Усмонович - Самарқанд туманидаги шахсий томорқа ер эгаси
МУХТОРОВА Жамила Шукуровна - Жомбой туманидаги «Жомбой агропилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси
РИЗОНОВ Азимхон Холович - Каттақўрғон туманидаги «Азимхон Ризонов» кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи
ШЕРОВ Эркин Қурбонович - Паст Дарғом туманидаги «Элдор» чорвачилик фермер хўжалиги бошлиғи.