Бугундан футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланади

Бугун, 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 48 та терма жамоаси 12 та гуруҳга бўлинган ҳолда мундиал бош соврини учун ўзаро куч синашади.

Очилиш маросими Тошкент вақти билан бугун соат 23:50 дан 12 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Маросимга дунё эстрада юлдузлари ташриф буюради.
Биринчи ўйинни мезбон Мексика Жанубий Африкага қарши бошлаб беради.
Очилиш маросчими ва ўйинни "Зўр ТВ", "Спорт" ва бир қанча телеканалларда жонли томоша қилишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида: мазкур чемпионатда иштирок этаётган Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Нью-Йоркдан мундиал давомидаги қароргоҳи жойлашган Атланта шаҳрига етиб борди. Жамоамиз мундиалга қадар ушбу шаҳардаги илк машғулотини “Atlanta United” базасида ўтказади.
Миллий терма жамоамизнинг “К” гуруҳидаги учрашувлари тақвими қуйидагича кўриниш олган:
1-тур: Ўзбекистон — Колумбия, Мехико, “Ацтека” стадиони, 18 июнь соат 07:00;
2-тур: Португалия — Ўзбекистон, Хьюстон, "NRG" стадиони, 23 июнь соат 22:00;
3-тур: Конго ДР — Ўзбекистон, Аталанта, “Mercedes-Benz Stadium” стадиони, 28 июнь соат 04:30.