Пиширилган сабзавотлар ва узун сўзлар қўрқуви: ғалати фобиялар бешлиги
Ўргимчаклар ёки баландликдан қўрқиш – оддий ҳодиса. Ҳаётда ҳақиқатан ҳам ажаблантириб қўядиган фобиялар кўп. Масалан, ўқилиши ҳам, ўзи ҳам ғалати бўлган узун сўзлар қўрқуви – гиппопотомонстросескиппедалофобия. Ва бу ҳақиқий ташхис.
Эътиборингизга тиббий маълумотномаларда қайд этилган энг ноодатий бешта фобияни ҳавола қиламиз.
Биринчи ўрин пиширилган сабзавотлар қўрқуви – лаханофобияга берилди. Дунёда пиширилган сабзи, карам ва брокколининг кўринишидан, ҳидидан ва ҳатто бу сабзавотларга тегинишдан қўрқадиган одамлар бор. Бундай “эҳтиёткорлик” одатда болалик даврида озиқ-овқатдан заҳарланиш ёки қайт қилишдан кейин бошланган бўлади.
Иккинчи ўринни - логофобия – сўзлар қўрқуви эгаллайди. Гапириш эмас, балки айнан баъзи бир сўзларни эшитмаслик ва талаффуз қилмаслик. Инсон бу номланишларни ўқишдан ва ҳатто улар остига қўл қўйишдан қочади.
Учинчи ўрин - 666 рақами қўрқуви – гексакосиойгексеконтагексафобияга тегишли.
Тўртинчи ўринни номофобия - мобиль телефонсиз қолиш қўрқуви эгаллайди. Технологиянинг ривожланиши билан бу деярли одатий ҳолга айланди, лекин агар батарея қуввати тугаб бориши ёки баъзи бир жойлардаги “сеть”нинг йўқ бўлиб қолиши одамда ваҳима қўзғатса, бу патология ҳисобланади.
Бешинчи ўрин - аблутофобия - ювиниш қўрқувига берилди. Беморлар сув, совун ва силлиқ юзалардан қўрқиб, йиллар давомида ювинмайдилар. Бу энг кам учрайдиган ва хавфли тур.
Бу қўрқувлар қаердан пайдо бўлади?
Фобиялар кўпинча эрта болаликдаги руҳий жароҳатланиш билан боғлиқ. Агар бола ҳаддан пишиб кетган сабзавотлардан истеъмол қилиб, қайт қилган бўлса, мия “пиширилган сабзавотлар - ўлим билан тенг” деган боғлиқликни қайд этиб қўяди. Логофобия мактабда сўзларни тўғри ўқиш ва таниб олишни ўрганишда муайян қийинчиликларни бошдан кечирган - дислексия ёки масхара бўлганлик натижаси бўлиши мумкин.
Ғалати фобиялар ҳақидаги машҳур саволларга жавоблар
Агар халақит бермаса, фобиялар даволаниши керакми?
Масалан, сиз шунчаки пиширилган сабзавотларни ёқтирмасангиз ва уларни истеъмол қилмасангиз, бу фобия эмас. Агар уларнинг кўриниши ваҳима сабабчиси бўладиган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Даволаш усуллари борми?
Дорилар (антидепрессантлар) симптомларни енгиллаштиради, аммо асосий сабаб қолади. Энг яхши усул – таъсирли психотерапия, - дейди мутахассислар.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.