Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасига бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Луқмонов Сардор Икромович Агентликнинг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 

С.Луқмонов 1989 йилда Пайариқ туманида туғилган. 2011 йил Самарқанд давлат чет тиллар институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган.

Иш фаолиятини O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши аппарати ёшлар билан ишлаш бўлими мудири лавозимидан бошлаган. 2014-2017 йиллар давомида Самарқанд шаҳар ҳокимлигида мутахассис, котибият мудири, ҳоким ёрдамчиси вазифаларида ишлаган.

Сўнгра Жомбой тумани ҳокимининг, 2020 йил июлдан эса Оқдарё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Сардор Луқмонов мазкур тайинловга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.