Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Самарқанд вилояти бўлимига раҳбар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги энергия самарадорлиги миллий агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Назаров Умиджон Орифович Агентликнинг Самарқанд вилояти бўйича Энергия самарадорлигини ошириш лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланди.

У.Назаров мазкур тайинловга қадар Каттақўрғон туманидаги “China Energy International Group Samarqand Cement” МЧЖ шаклидаги хусусий корхонаси консультанти сифатида фаолият олиб борган.

Шунингдек, аввалроқ Жомбой тумани ҳокими, Паст Дарғом тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Самарқанд филиали директори каби лавозимларда ишлаган.