5 миллион сўм пора эвазига ногиронлик нафақасига чиқаришни ваъда қилган шифокор ушланди

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.

Текширув давомида Самарқанд тумани марказий шифохонаси бўлим шифокори И.А. фуқаро С.Э.ни 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқариш ва ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Олинган пул маблағларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тойлоқ туманида санитар врач қўлга 400 доллар билан қўлга олинган эди.