Хитойда мансабдор пора олгани учун қатл этилди
- 09.12.2025 16:04
- 3
- Хориж
China Huarong International Holding компаниясининг собиқ бош директори Бай Тяньхуэй бугун, 9 декабрь куни суд қарорига мувофиқ қатл этилди. Бу ҳақда Хитойнинг Марказий телевидениеси хабар берди.
У йирик миқдордаги пора — 1,108 млрд юань (тахминан 156 миллион доллар) олганликда айбдор деб топилган.
Суд маълумотларига кўра, 2014–2018 йилларда Бай Тяньхуэй China Huarong таркибидаги лавозимидан фойдаланиб, ноқонуний тарзда пул мукофотлари олган.
2024 йил май ойида у айниқса йирик миқдордаги пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган, шунингдек, умрбод сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум этилиб, барча шахсий мулки мусодара қилинган.
2025 йил февраль ойида суд унинг апелляциясини рад этиб, аввалги ҳукмни кучида қолдирди. Мамлакатда пора ва бу каби жиноят қатъий жазони талаб қилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хитойда мансабдор пора олгани учун қатл этилди
- 1 соат аввал
- Хориж
Ўзгаряпмиз, биродар, ўзгаряпмиз
- Бугун, 11:52
- Мутолаа
Мутолаа: Қўлингизни беринг, акамулло...
- 08/12, 13:02
- Мутолаа