Президент ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида самарқандликлар ҳам бор

Президент фармони билан Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида уч нафар самарқандлик пара спортчи бор.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан

Ҳакимова Кубаро Орифовна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдухоликов Сардор Абдухоликович - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси мураббийси

«Шуҳрат» медали билан

Амриева Улжон Қаҳрамон қизи - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси.