Самарқандлик спортчи, имом, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди

Давлатимиз раҳбари бугун, 2026 йил 22 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” Фармон қабул қилди.

Унга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқимизнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

фахрий унвони билан

АСЛАНОВА Елена Юрьевна - Самарқанд вилояти гимнастика турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби катта мураббийси

 “Имом Бухорий” ордени билан

ИБОДУЛЛАЕВ Махмуд - Пайариқ туманидаги “Имом ал-Бухорий” жоме масжиди фахрий имоми

“Дўстлик” ордени билан

ҲАСАНОВ Акназар Бекдурдиевич - Самарқанд давлат университетининг дифференциал тенгламалар кафедраси мудири

 II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

СУЮНОВ Акрам Олимович - Ургут туманидаги 118-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

“Соғлом турмуш” медали билан

ҲАЙДАРОВА Замира Қаҳҳоровна - Самарқанд тумани соғлиқни сақлаш бўлимининг 3-оилавий поликлиникаси мудири