Бир гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари давлат мукофотларига лойиқ кўрилди
Президент “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Унга кўра, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар салоҳиятини оширишдаги алоҳида хизматлари, мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ходимлар орден ва медаллар билан мукофотланди.
Улар орасида вилоятимизда қуйидагилар бор:
I даражали “Шон-шараф” ордени билан
АРИПОВ Тоҳир Тўлқинович - Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи
“Жасорат” медали билан
ҚУВВАТОВ Садриддин Аҳрорович - Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди гуруҳ командири ўринбосари
ПАРДАЕВ Бобурмирзо Комилжон ўғли (марҳум) - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус қутқарув батальони гуруҳ командири (Каттақўрғон шаҳри)
“Шуҳрат” медали билан
АЛИХОНОВ Беҳзод Низомидинович - Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси Самарқанд транспорт прокурори