Рудакий хотираси ёд этилди

Самарқандда Абу Абдулло Рудакий таваллудига бағишланган тадбир ташкил этилди. Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, шеърият ихлосмандлари шоир номи билан аталадиган кўчада ўрнатилган унинг ҳайкали пойида жам бўлдилар. Шоир хотираси ёд этилиб, ҳайкал пойига гуллар қўйилди.
Тадбирда Рудакийнинг ижодий меросининг бадиий ва илмий талқинлари, тадқиқотлар ва адабиётимиз учун нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўз борди. Шоирнинг бадиий ғоялари, илм-маърифат тарғиботи ўчоғи сифатида хизмат қилиши таъкидланди.
Рудакий қаламига мансуб рубоийлардан намуналар ўқилди.
Маълумот ўрнида, сана муносабати билан шоир хотирасига унинг рубоийлари жамланган жамланма чоп этилди. Маскур мажмуа вилоят ҳокимлигининг қўллаб-қувватланиши ҳамда бир гуруҳ зиёлиларнинг ташаббуси билан СамДУ доценти Дилшодий Ҳазратқулённинг тадқиқотлари ва “Овози Самарқанд” газетаси таҳриририяти бош муҳаррири Баҳодир Раҳмонов билан ҳамкорликда илк марта самарқандда чоп этилмоқда. Мажмуада рубоийлар форс-тожик ва ўзбек тилида ёзилган.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов иштирок этди.