Самарқанд вилоятида 6 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди
Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами 74 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Шундай қилиб, эндиликда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида 3437 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2198 нафар бемор соғайди. Айни пайтда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 1228 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.
Самарқанд вилоятида эса 397 ҳолатда касаллик аниқланган бўлса, шундан 378 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлди. Ҳозирда вилоятда 17 нафар бемор даволанмоқда.
Айни пайтга қадар мамлакатимизда 5855 нафар касалликка чалинган беморларнинг 4273 нафари соғайди. Шифокорларимиз мамлакатимизнинг ўнта худудидаги даволаш муассасаларида коронавирус инфекциясидан қийналаётган беморларимизга керак муолажаларни кўрсатишмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.