Самарқандда коронавирус билан боғлиқ бугунги вазият қандай?

2021 йил 15 март ҳолати бўйича Самарқанд вилоятида коронавирус инфекцияси касаллигига чалинган беморлар аниқлангани йўқ. Вилоятимизда ҳолат барқарор. Кўнгилли фуқаролар бепул тест (ПЗР) таҳлили асосида суртма топширишлари мумкин.

Шундай бўлса-да, кўча-кўйда, жамоат жойларида фуқароларимиз ниқобсиз юрмаслигини сўраб қоламиз.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши Буюк Британия бренди асосида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “AstraZeneca” вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланиш арафасида турибмиз.

Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси фуқароларни яна бир бор ҳушёрликка чорлайди. Жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам равишда ювиб туриш, антисептик воситалардан тез-тез фойдаланиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақиради.

Азиз юртдошлар!
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Юлдуз Облоқулова,

Самарқанд вилоят санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходими.