Самарқандда қайси олий таълим муассасаси таъмирланади?

2020 йил Инвестиция дастурида, бошқа объектлар қатори 5 та спорт ва 3 та олий таълим муассасасида бунёдкорлик ишлари режалаштирилган.

Дастурга кўра, Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" туризм халқаро университети ўқув бинолари, талабалар турар жойини реконструкция қилиш ва ҳудудини ободонлаштириш амалга оширилади. Жорий ва 2021 йилларга мўлжалланган бу ишларга 20 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, 12 миллиард сўм маблағ ҳисобидан Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалининг 400 ўринли талабалар ётоқхонаси қурилади.

2020 йилда қурилиш-бунёдкорлик ишлари режалаштирилган олий таълим муассасаларидан яна бу – Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтидир.

Жорий йилда "Самтехнострой инвест" масъулияти чекланган жамияти 11 миллард сўм маблағ ҳисобига институтнинг бош ўқув биносини мукаммал таъмирлайди.