Самарқандда спорт хабарлари: Юнон-рум кураши, дзюдо, анъанавий каратэ-до
Юнон-рум
Самарқанд шаҳрида юнон-рум кураши бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида турли вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Якунда умумжамоа ҳисобида самарқандлик спортчилар биринчиликни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Бухоро ҳамда Тошкент вилояти спортчиларига насиб этди.
***
Дзюдо
Тойлоқ туманида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 10 та вазн тоифасида дзюдо бўйича вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди.
Унда вилоятимиз вакилларидан ташқари Бухоро, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган спортчилар ғалаба учун бел олишди. Шиддатли кечган беллашув якунига кўра, Тойлоқ олимпия захиралари коллежи спортчилари кучли эканликларини исботлашди. Иккинчи ўринни бухоролик дзюдочилар банд қилган бўлса, учинчи ўрин Тошкент олимпия захиралари коллежи спортчиларига насиб этди.
***
Анъанавий каратэ-до
Самарқанд шаҳрида анъанавий каратэ-до бўйича вилоят очиқ чемпиоанати ташкил этилди.
Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган спортчилар ҳамда Қашқадарё ва Андижон вилоятидан жами 120 нафар каратэчилар куч синашди.
Муросасиз кечган баҳс якунида Самарқанд шаҳри спортчилари энг кўп медалга эга чиқди.
***
Юнон-рум
Самарқанд шаҳрида юнон-рум кураши бўйича 2002-2004 йилларда туғилганлар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилди.
Шаҳар ва тумандан келган 100 нафар курашчилар орасида Тойлоқ олимпия захиралари коллежи курашчилари биринчи ўринга сазовор бўлди. Самарқанд олимпия захиралари коллежи иккинчи ва спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
***
Кураш, бокс, футбол
Самарқанд туманидаги 1-сон болалар ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан туман ёшлари иштирокида спортнинг бадиий гимнастика, самбо, қўл жанги, Турон якка кураши, футбол, эркин кураш, кикбоксинг турлари бўйича спорт мактаби биринчилиги бўлиб ўтди.
Мусобақада 700 нафарга яқин спортчилар турли вазн тоифасида ғолиблик учун баҳсга киришди. Якунда футбол бўйича туманнинг “Оҳалик” жамоаси ғолиб бўлгани эълон қилинди. Шунингдек, 50 нафар спортчилар биринчиликни қўлга киритгани учун медаль ва диплом билан тақдирланди.
Муҳаммад Онарбоев.