Самарқандлик деҳқонлар 121 минг долларлик қалампир экспорт қилди

Жорий йил 8 ойда Ўзбекистон 13 та хорижий давлатга 314,3 минг АҚШ долларлик қалампир экспорт қилди. Бу кўрсаткични ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 70,1 минг долларлик кўп маҳсулот сотилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ойда Ўзбекистон Вьтнамга 219,7, Бразилияга 67,1, Германияга 11,1, Россияга 4,6, Туркияга 3,9, Грузияга 3,5, Испанияга 1,1 минг долларлик қалампир экспорт қилган.

Маълумотда келтирилишича, 8 ойда вилоятдан 121,4 минг АҚШ долларлик қалампир экспорт қилиниб, ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Самарқанд вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати.