Вазирлар ва ҳокимлар мактабда дарс беради

23 август куни Президентимиз раислигида ўтказилган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида энди вазирлар, давлат қўмиталари раислари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, ўқувчиларга сабоқ бериши айтилди.

Вазирлар, ҳокимларнинг ҳаёт йўли, халқ ўртасидаги обрў-эътибори ҳам болалар учун ибрат бўлади, уларни ўз олдига буюк мақсадлар қўйиб билим олишга даъват этади, деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, олий ўқув юртлари, ушбу муассасалардаги кафедралар ҳам мактабларда таълим сифатини оширишга яқиндан ёрдам бериши таъкидланди.