Хитой Пентагондан 10 баравар каттароқ қўмондонлик маркази қурмоқчи. Туркманистон Москвага учмайди. Германияда норозилик тўлқини
🔹 Хитой "Пекин ҳарбий шаҳри" номли қўмондонлик марказини қурмоқда. У қуриб битказилгач, Пентагондан 10 баравар катта бўлади, дейилади "Financial Times"да. "Хитойда ўта махфий ҳарбий объект қурилиши бошланди, унинг кўлами барча маълум аналоглардан ошиб кетади" дейилади хабарда.
🔹 АҚШ президенти Доналд Трамп БРИКСга аъзо давлатлар глобал савдода янги валюта ёки АҚШ долларига бошқа муқобил яратишга ҳаракат қилса, уларга 100 фоиз импорт божлари жорий этиш билан таҳдид қилди.
🔹 Туркманистон ҳаво йўллари Ашхобод ва Москва ўртасидаги рейсларни тўхтатиш муддатини мартгача узайтирди. Компания рейслар тўхтатилиши сабабларини келтирмади. Туркманистон ўтган йил охирида Москва ва Ашхобод ўртасидаги парвозларни тўхтатган эди.
🔹 "Ғазо бўйича режани беш йил ичида ишонч билан бажара оламиз, деган фикр нотўғри, бунинг иложи йўқ. Чунки Ғазони тиклаш учун 10-15 талаб этилади. Ғазодан амалда ҳеч нарса қолмаган”, деди АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Виткофф.
🔹 Парламент томонидан тасдиқланган, "пропискасиз" шахсларни киритмаслик, депортация қилиниши лозим бўлган мигрантларга чорани кучайтириш, жиноятчи мигрантларга нисбатан қаттиқ жазо чорасини ўз ичига олган миграция сиёсатини кучайтириш тўғрисидаги қарор туфайли Германияда норозилик намойишлари бошланди. Минглаб одамлар Берлин кўчаларига чиққан.
🔹 Туркиянинг Болу шаҳрида фавқулодда вазиятдан кейин Анталияда камида 50 меҳмонхона муҳрланди. 21 январь куни тоғ-чанғи курортидаги ёнғин 78 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
🔹 Вашингтонда самолёт ва вертолёт тўқнашиб ҳалокатда тирик қолганлар йўқ. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди. 30 январь куни Вашингтон осмонида самолёт ва ҳарбий вертолёт тўқнашиши оқибатида 67 киши ҳалок бўлди. Улар орасида америкалик ва россиялик спортчилар, ўқувчилар бўлган.
🔹 Трамп маъмурияти электр транспорт воситаларини сотиб олувчиларга имтиёзларни бекор қилмоқда.
🔹Шимолий кореялик ҳарбийлар Украинадаги оғир йўқотишлардан сўнг фронт чизиғидан вақтинча олиб кетилди.
🔹 АҚШ Давлат котиби ОАВга интервьюсида Трампнинг Гренландияни сотиб олиш нияти жиддийлигини тасдиқлади. Бунинг учун ҳарбий босим қўлланилиши мумкинлигини инкор этмади.