17 йил олдин жиноят содир қилган аёл қўлга тушди
- 11.04.2020 16:30
- 898
- Жиноят ва жазо
Жиноят содир қилиб, 17 йилдан буён қидирувда бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2003 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун тергов бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аёл Термиз шаҳри, К.Шодмонов кўчаси, 45-“а” уйда яшовчи Каромат Б. 2020 йилнинг 9 апрель куни Жарқўрғон тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Жиноят содир этган аёл қилган жинояти учун қонун олдида жавобгарлигини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасига топширилди.a