Самарқандда уч нафар ҳоким ёрдамчиси ва тадбиркорга жиноят иши очилди
- 18.04.2025 11:47
- 1823
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти туманларидан бирида фуқаро Н.Б. норасмий равишда бир нечта тадбиркорлик субъектларига раҳбарлик қилиб келиб, ҳудуддаги учта маҳалла ҳоким ёрдамчилари - Ҳ.Р., Ғ.С. ва О.Х. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида ажратилган жуда кўп миқдордаги (1 млрд. сўм) имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Вилоят прокуратураси фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши борасидаги ишлар мунтазам ўрганиб борилаётгани ва содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланишидан огоҳлантиради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юртимизга кўз тегмасин
- Кеча, 21:05
- Мутолаа
Ҳудудий малака ошириш маркази иш бошлади
- Кеча, 18:42
- Самарқанд
Дарё бўлиб яша
- Кеча, 18:05
- Мутолаа
Дунёдаги энг ғалати шўрвалар
- Кеча, 17:44
- Ўқинг, қизиқ!