Alphabet бош директорлигини Google раҳбари эгаллади
Google асосчилари ҳисобланган Сергей Брин ва Ларри Пейж “Alphabet” компаниясининг раҳбарлик лавозимидан кетишаётганлиги эълон қилинди.
Бугунги кунга қадар, Пейж ижрочи директор лавозимини бажариб келган, Брин эса компания президенти эди.
Энди “Alphabet” бош директори лавозимини Google'га раҳбарлик қилаётган Сундар Пичаи эгаллайди.
Брайн ва Пейж очиқ хатида “Alphabet” иши аллақачон тугатилганлиги, унинг таркибидаги турли компаниялар мустақил равишда ишлаётгани ва шундан келиб чиққан ҳолда компаниянинг бошқарув тизимини соддалаштириш вақти келганлигини таъкидлаган.
“Alphabet” компаниясига 2015 йилда Брин ва Пейж томонидан асос солинган ва Google'нинг "ота-онаси"га айланган. Шунга қарамай, Google жамоатчилик назарида компаниянинг юзи бўлиб қолмоқда.
Сундар Пичаи раҳбариятдаги ўзгаришлар Alphabet'нинг кун тартибига таъсир қилмаслигини билдирди. У Alphabet'ни бошқаришда узоқ муддатли истиқболлар ва бўлажак ўзгаришлар нуқтаи назаридан иш олиб бориш билан бирга, бир вақтнинг ўзида Google'га кўпроқ эътибор қаратишда давом этишини таъкидлади.
Шунингдек, Брин ва Пейж директорлар кенгаши аъзолари, акциядорлар ва компания таъсисчилари сифатида интенсив фаолиятини давом эттиришини ва Пичаи билан доимий учрашувлар ўтказиб туришини маълум қилишди.