АҚШнинг энг йирик банкнотаси қайси эди?
- 05.01.2021 15:35
- 136
- Ўқинг, қизиқ!
Сир эмас, ҳозирда АҚШнинг энг йирик пули – бу 100 долларлик банкнота.
Аммо 1929 йилдан 1945 йилгача 500, 10 000 ва ҳатто 100 000 долларлик купюралар бўлган. Ушбу апельсин рангли банкноталар фақат махсус ижроия органлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар учун чиқарилган, холос.
Электрон операциялари ривожланиб бориши билан бир қаторда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида ушбу банкноталар чиқарилиши тўхтатилган. Лекин бугунги кунда бу банкноталар сақланиб қолинган, аммо жуда оз миқдорда. Бундай купюрага эга одамлар бугун ҳам Америка ёки дунёнинг бошқа мамлакатларида бор. Улар харид учун дўконда бу пулдан фойдаланиши мумкин, лекин ундай қилишмайди. Чунки коллекционерлар бу банкноталар учун катта миқдорда пул тўлашади.