Австралияда сичқон кўпайиб кетди
Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати ҳукумати Ҳиндистондан даҳшатли тарзда тез тарқалаётган сичқонларга қарши курашиш учун 5 минг метр кучли заҳар-бромадиолон сотиб олмоқда. Ушбу кимёвий доридан фойдаланиш барча ҳайвонларни қириб юбориши сабаб тақиқланган. У бугун фермерлар фойдаланаётган заҳарли дорилардан тўрт марта кучли.
Аммо вазият оғир, деб хабар беради «Мир новостей» (2021 й 23-сон). Агар муаммо ҳал этилмаса, мамлакат ижтимоий ва иқтисодий инқироз билан тўқнаш келиши мумкин. Сичқонлар ҳосилни еб битиряпти, улар туфайли одамларга уйларда жой қолмаяпти. Уй-жойларига ўт қўйишмоқда. Фермерлардан бири Колин Тинк сув қопқонга бир кеча 7500 та сичқонни туширганини айтди. Янги Жанубий Уэльс қишлоқ хўжалиги вазири Адам Маршалл ватандошларини хатарли офат бостириб келаётгандан огоҳлантирди. Фермерларга сичқонларга қарши бепул воситалар тарқатилмоқда.
Кемирувчилар 44 телекоммуникацион минорани ишдан чиқарди ва ҳукумат серверларидан бирини узиб қўйди. Вазир саросима билан сичқонлар бугун ҳамма жойда – ошхоналарда, кийим-кечаклар, кўрпа-тўшакларда урчиб бораётгани, электр симларни кемириб ташлаётганини маълум қилди. Ҳукумат улар билан курашга 50 миллион доллар ажратди. Аммо бу кўрилаётган миллиардлаб доллар зарар олдида арзимас чақадир.
Сичқонлар супермаркетларга тажовуз қилмоқда, озиқ-овқат омборларини шип-шийдам қиляпти. Августда улар Сиднейга бостириб кириши касаллик - лептосиприоз ва О-вирусдан касаллана бошлади. Бу касаллик инсонни бир неча кунда ўлдириши мумкин.
Экспертлар бу “махлуқ”лар босқини 2 йилга чўзилишини айтишмоқда ва унга қарши кураш учун мушукларни кўпайтиришни маслаҳат бермоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.