Бишкек шаҳар суди Атамбаевни 26 августгача ҳибсда қолдирди

Бишкек шаҳар суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 26 августгача ҳибсда олиб қолди. Бу ҳақда РИА Новостига унинг ҳимоячиси Сергей Слесарев хабар берди.

Дастлаб, 8 август куни пойтахтнинг Первомайский туман суди собиқ давлат раҳбарини Миллий хавфсизлик Давлат қўмитасининг вақтинчалик ҳибсда ушлаш тергов изоляторига 26 августгача жойлаштирган эди. Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев сешанба куни ушбу қарор устидан юқори инстанцияларга – Бишкек шаҳар судига шикоят аризаси билан мурожат қилганди. Жума куни шаҳар суди коллегияси Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси биносида мажлис ўтказди.

“Собиқ президентга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилмасдан қолдирилди. У 26 августгача ҳибсда қолди. Биз навбатдаги бу қарорни ҳам ноқонуний деб ҳисоблаймиз”, - ҳимоячи баёнот берди.