Боғ-ток қатор ораларида қандай маҳсулотлар етиштириляпти?

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимиз тўкинлигигига эришиш ва аҳолига арзон нархда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш борасида вилоятимизда аниқ тизимли режалар амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ахборот хизмати хабирга кўра, бу борада  вилоятда асосий майдонларга жами 23 минг 115 гектар сабзавот, 1565 гектар полиз ва 21 минг гектар картошка ҳамда боғ-ток қатор ораларига 45 минг 505 гектар сабзавот экинларини экиш режалаштирилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан асосий майдонларга 23 минг 118 гектар сабзавот, 1 минг 565 гектар полиз ва 21 минг гектар картошка, боғ-ток қатор ораларига 45 минг 505 гектар сабзавот экинлари экилди.

Масалан, баҳорда қарийб 19 минг гектар асосий майдонда полиз-сабзавот, картошка етиштирилган бўлса, ҳозирда 23 минг 118 гектар майдонда сабзавот, 1565 гектар полиз, 21 минг гектардан ортиқ майдонда картошка парваришланмоқда. Уч минг гектардан ортиқ майдонда тўқсонбости усулида экинлар режалаштирилган бўлса, август-сентябрь ойларида 823 гектар майдонда пиёз ва саримсоқпиёз экиш бошланади, яна 294 гектар иссиқхонада кўкатлар, ширин ва аччиқ қалампир етиштириляпти.

Ҳозирда вилоятимизда 45,5 минг гектардан ортиқ боғ-ток майдонлари мавжуд. Ушбу боғларнинг қатор орасидан ҳам унумли фойдаланиш учун қарийб 31 минг гектарда тўқсонбости усулида экинлар экиш ва шундан 14,8 минг гектардан ортиқ майдонга август-сентябрга режалаштирилган экинлар экилади.

Шунингдек, вилоятдаги 16,6 минг гектар аҳоли томорқасида ҳам пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, ош лавлаги, кўкатлар экиш режалаштирилган.