Бошқарув сервис компанияларига 6,7 миллиард сўм ундириб берилди
Бошқарув сервис компаниялари фойдасига амалда ундирув тадбирларини янада жадаллаштириш мақсадида, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар бўлимининг 59 нафар ходимидан иборат 19 та тезкор гуруҳ тузилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида компаниялар фойдасига ундирув билан боғлиқ 12,9 миллиард сўмлик 13129 та ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 6,7 миллиард сўмлик 8785 тасининг ижроси таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ 1,6 миллиард сўмлик 997 та ижро ҳужжати бўйича ундирув қарздорларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа давромадларига қаратилган. Қолдиқдаги 6,2 миллиард сўмлик 4349 та ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
Шахрам ЖЎРАЕВ,
бюронинг вилоят бошқармаси инспектори.