Жаҳон матбуот эркинлиги куни: Бу қачон жорий қилинган?

3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни.

1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясида 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланади.

Ҳар йили шу кун муносабати билан БМТ дунё давлатларидаги матбуот эркинлиги ҳисоботини эълон қилади.

БМТнинг фан, маданият ва санъат бўлими бўлмиш ЮНЕСКО эса шу кунда дунё журналистлари орасидан ўзининг долзарб мақолалари билан матбуотда чиқиш қилган бир нафар журналистни махсус мукофот билан тақдирлайди. Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат. Бу мукофот 1997 йилда, колумбиялик журналист Гильермо Кано ўлдирилиши ортидан жорий қилинган.