Чекиш COVID-19 га қарши эмлашдан кейин антитана даражасини пасайтиради
MedRxiv порталида чоп этилган тадқиқотга кўра, Докке ва Жичи тиббиёт университетларининг япон олимлари эмлашдан сўнг антитаналар концентрациясига таъсир этувчи омилларни аниқлашди.
Асар муаллифлари SARS-CoV-2 га қарши ҳимоя антитана титрларини ўлчаш учун Pfizer вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланганига уч ой ўтгач, 400 га яқин аёл ва эркакдан қон олишди. Таҳлилда касаллик тарихи, ёши ва зарарли одатлар ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинди.
Кейин тадқиқотчилар чекувчилар ва ҳеч қачон чекмаганлар таҳлилларини солиштирди. Маълум бўлишича, жинсидан қатъи назар, биринчи гуруҳдагилар қонида антитана концентрацияси 140-250 донага меъёрдан паст бўлган. Ёш - яна бир ҳал қилувчи омил бўлиб чиқди, кекса ёшдаги одамларда IgG даражаси паст бўлиши аниқланди.
Иммунологлар фикрига кўра, чекишдан воз кечиш вакцинанинг индивидуал самарадорлигини ошириши мумкин: зарарли одати бўлмаганлар кучли ҳужайрали иммунитетга эга бўлади.