Жамоат жойларида чекиш қанчага тушади?
- 30.06.2022 15:55
- 565
- Ўзбекистон
Вилоят ИИБ жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жаримага сабаб бўлиши ҳақида яна бир огоҳлантириш берди.
Унга кўра, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида (100 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 56-1-модда билан тартибга солинган.
Теглар:
чекиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа