"COP-14"дан нималар кутиляпти?
12–17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтади.
Глобал тадбирда 1500 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, турли мамлакатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари йиғилади.
CMS Биологик хилма-хиллик бўйича Kunming-Monreal глобал дастурини амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга. "COP-14"да делегатлар кўчиб юрувчи ҳайвонлар учун асосий таҳдидлар ва уларни асрашга қаратилган янги илмий маълумотларни кўриб чиқадилар.