Депутат сайловчилар ҳузурида
Пахтачи тумани Тома маҳалласида Олий Мажлис Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 37-Султонобод сайлов округидан сайланган депутат Фармон Тошев сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ф.Тошев дастлаб Сенат томонидан қабул қилинган янги қонун ва мавжуд қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларга енгиллик яратиш бўйича қилинган ҳужжатлар экани ҳақида тушунча берди.
Шунингдек, сайловчиларга депутат сифатида шу йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот берди.
Таъкидланганидек, депутат номига 20 дан зиёд турли соҳалар бўйича мурожаатлар келиб тушган, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилган, айримлари юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарлари номига депутатлик сўровлари жўнатилиб, ижобий ҳал этилган.
Учрашув давомида Ф.Тошев сайловчиларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди. Депутат билан бирга туман ҳокими М.Ҳамдамовнинг иштирок этгани айрим муаммо ва таклифларнинг жойида ҳал этилишини, вақт талаб қиладиган масалалар эса муаммога алоқадор ташкилот масъулларининг ўрганишларидан сўнг бартараф этилиши айтилди.