Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровага агентлик билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди.

Бу ҳақида Шаҳноза Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилган.

Шаҳноза Мирзиёева Париж шаҳрида Диёра Келдиёрова билан учрашиб, уни тарихий ғалабаси билан шахсан табриклаган.

Шунингдек, ўзбекистонлик Олимпиада ғолибига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда аёлларга нисбатан учрайдиган зўравонлик ва ҳақсизликка қарши қаратилган лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни ҳам таклиф қилган.

"Диёра биргаликда амалга оширадиган лойиҳаларнинг ЮЗИ ва иштирокчиси бўлиш ҳақидаги таклифимни мамнуният билан қабул қилди”, – деди Ш.Мирзиёева.