Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади
- 21.03.2020 17:16
- 73
- Сиёсат

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади.
"Наврўз Сиз ва Ўзбекистон халқига шодлик ва фаровонлик олиб келишини тилайман. Наврўз тинчлик ва янгиланиш рамзи бўлмиш ўзига хос байрамдир. Ушбу айём, айниқса, жорий йилда катта аҳамиятга эга. Чунки мамлакатларимиз Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.
Сиз амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар дастури рўёбга чиқаётганини кўриш менга мамнуният бағишлайди. Янада юксак равнақ сари шу йўлдан ҳаракат қилар экансиз, Қўшма Штатлар Сиз ва Ўзбекистон халқининг қатъий ва ўзгармас шериги бўлиб қолади".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ТИРИЛГАН МУРДА: Орзули дунё
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Эрон – Исроил зиддияти: АҚШ можарога қўшиладими?
- 2 соат аввал
- Хориж
ТИРИЛГАН МУРДА: Ўтмиш соғинчи
- 2 соат аввал
- Сиёсат
Вилоят раҳбари туркиялик инвесторни қабул қилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд