Дунё мамлакатлари ҳақида қизиқарли фактлар
Дунёдаги энг ўқимишли давлат: Канада
Бу мамлакат аҳолисининг 50 фоизида камида ўрта-махсус маълумот бор. Канададан кейин (45 фоиз аҳолиси билан) Исроил ва (44 фоиз аҳолиси билан) Япония туради.
Фуқаролари энг семиз мамлакат: Науру
Бу кичик орол давлати аҳолисининг 95 фоизи ортиқча вазнга эга. Бунга сабаб нима? Ҳеч қандай махсус нарса йўқ, улар жуда кўп овқатланади ва етарлича машқ қилмайди.
Дунёдаги йўллари маржондан бўлган ягона давлат: Гуам
Гуамда табиий қум йўқ, шунинг учун у ерда маржон ва нефтдан фойдаланиб асфальт тайёрланади.
Энг қурғоқчил мамлакат: Ливия
Ливиянинг 99 фоиз ерлари чўл билан қопланган ва баъзи ҳудудларда ўнлаб йиллар давомида ёмғир бўлмайди.
Дунёдаги энг катта кислород ишлаб чиқарадиган давлат: Россия
Сибирда 48 штат ва Колумбия округидан иборат Америка Қўшма Штатлари континентал қисмидан каттароқ майдонга тенг дунёдаги ўрмонларнинг тахминан 25 фоизи ўсади. Бу Россияни карбонат ангидридни бебаҳо кислородга айлантирувчи дунёдаги энг кучли давлатга айлантиради.
Энг кам ўрмонга эга мамлакат: Гаити
Гаитидаги ўрмонлар деярли бутунлай кесиб йўқ қилинган. Бу ҳатто сунъий йўлдош тасвирларида ҳам сезилади: фотосуратда Гаитининг ўрмонлари ҳали ҳам ўсиб бораётган Доминикан Республикаси билан чегарадошлигини яққол кўриш мумкин.
Энг кўп тиллари бор давлат: Папуа-Янги Гвинея
Бу мамлакатда инглиз тили расмий тил ҳисобланади, бироқ бу шунчаки расмиятчилик: Папуа-Янги Гвинея аҳолиси 820 дан ортиқ турли тилларда сўзлашади, бу дунё тилларининг 12 фоизини ташкил қилади.
Аҳолиси энг кам бўлган давлат: Монголия
Монголияда аҳоли зичлиги 1,5 квадрат километрга 4 кишига тўғри келади. Таққослаш учун: дунёда энг юқори аҳоли зичлигига эга Гонконгнинг Монг Кок туманида, бир ярим квадрат километрда 340 минг киши яшайди.
Фуқаролари кўпроқ бошқа давлатларда яшайдиган давлат: Мальта
Бир нечта иқтисодий инқирозлар билан бирга туғилиш даражасининг ошиши давлатнинг бир неча эмиграция тўлқинларини бошдан кечиришига олиб келди, бунинг натижасида унинг фуқаролари энди Мальта ичидан кўра кўпроқ бошқа мамлакатлар яшайди.
Дунёдаги энг хилма-хил давлат: Ҳиндистон.
Деярли барча ўлчовларда - ҳам маданий, иқтисодий, иқлимий, ирқий, тил, этник ва диний жиҳатларда Ҳиндистон хилма-хилликни ифодалаб, дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.