Дунёнинг энг кучли гимнастикачи қизлари Самарқандда беллашади

22–23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “East cup and Olimpic stars”  халқаро Гран-при турнири ўтказилади.

Турнирда дунёнинг 12 давлати (Беларусь, Испания, Россия, Молдова, Туркия, Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой Халқ Республикалари ва бошқалар)дан энг кучли гимнастикачи қизлар иштирок этади.

Гимнастикачилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида кўпкураш ва алоҳида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича имкониятларини синовдан ўтказади. Шунингдек, иштирокчиларнинг  ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқ бажариш маҳорати ҳам баҳолаб борилади.

Мусобақа Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилади ва турнир доирасида юқори рейтингга эга гимнастикачилар иштирокида маҳорат дарслари ҳам ташкил этилади.