Энг қисқа уруш қачон, қаерда бўлган?
🔹 АҚШда 1913 йилгача ота-оналар болаларини почта хизмати орқали бувисиникига юборишлари мумкин эди.
🔹 "Гиннеснинг рекордлар китоби"га киритилган энг қисқа уруш 1896 йил 27 августда Буюк Битания ва Занзибар Султонлиги ўртасида бўлиб ўтган. Бу уруш... 38 дақиқа давом этган.
🔹 Бир киши ўртача ҳаётининг икки ҳафтасини светофор чироғининг яшил ёнишини кутиш билан ўтказади.
🔹 Гиппопотам сути пушти рангга эга.
🔹 Совуқ мавсумда инсон тирноқлари икки марта тезроқ ўсади.
🔹 Олма пюреси космонавтлар томонидан космосда истеъмол қилинган биринчи таом эди.
🔹 Гигант пандалар кунига тахминан 28 фунт бамбук истеъмол қилади – бир йилга бу 5 тоннадан ортиқ бамбук дегани.
🔹 Ерёнғоқ - динамит тайёрлаш учун зарур бўлган таркибий қисмлардан бири ҳисобланади.
🔹 Мушуклар ширин нарсани татиб кўришга қодир эмас.
🔹 Кенгурулар орқага қараб юра олмайди.
🔹Денгиз мушуклари ритмни ҳис қилиши мумкин. Улар зарб билан қарсак чаладиган ягона ҳайвонлардир.
🔹 Ухлаётганингизда сиз ҳидларни ҳис қила олмайсиз – ҳатто ёқимсиз ҳидларни ҳам.
🔹 Ўрдаклардан қўрқиш – анатидаефобия деб аталади.
🔹 Эчкиларнинг кўз қорачиғи тўғрибурчакли.
🔹 Қушлар космосда яшай олмайди – уларга ютиш учун тортишиш кучи керак.
Баҳора тайёрлади.