Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сальвадор Далининг уриб турадиган юраги

Бу махсус эффект эмас. Сальвадор Далининг юраги ҳақиқатан ҳам уриб туради.
 
Рассом, ҳайкалтарош, киноижодкор ва ёзувчи, сюрреализмнинг энг машҳур намояндаларидан бири Сальвадор Дали (1904–1989) ўзининг “Қиролича юраги” деб атаган ғайриоддий заргарлик буюмларидан бирини Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг тож кийиш маросимига бағишлаб яратди.

Олтин юракнинг марказида жойлашган ёқут тошлардан ясалган юрак худди танадаги тирик аъзо каби уриб туради.

Дали ушбу лойиҳани 1953 йилда ўйлаб топди ва махсус механизм ўрнатилган заргарлик буюмини чинакам сюрреалистик санъат асарига айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу унинг табиатига жуда мос тушди: чунки шунчаки юрак шаклини чизишнинг ўзи етарли эмас эди. У уни урадиган қилиб яратди.

Ёқут ва олмослар билан безатилган тилло тўғноғичдаги тож — ҳокимият рамзини, ёқутлар Қироличанинг ўз халқи учун ураётган юрагини англатади, олтин эса уни ҳимоя қила олувчи фуқароларни ифодалайди. Юрак дақиқасига 72 марта уради, у 70 йилдан ортиқ вақтдан бери уриб келмоқда...

Ёқут юрак бир вақтнинг ўзида ҳам ҳайратланартиради, ҳам мафтун этади, ҳам бироз чўчитади. У ура бошлаганида одам ўзини гўё тирик, очиқ-ошкор, борича намоён бўлиб турган юракка тикилиб тургандек ҳис қилади, унинг ҳақиқатан ҳам тирик экани ва айни дамда вужудга келаётганини англаб етади.

У шу қадар нозик ва гўзалки, сўзлар ожизлик қилади — ярим йўлда тўхтаб, тугалланмай қолади.

Бу гўзаллик юракнинг қоқ ўртасига санчилгудек кириб боради.

Мана шундай нарсалардан кўз узмай, уларни абадий томоша қилиш мумкин.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.