ЖССТ: COVID-19 вируси бугунга қадар уни кучли қиладиган мутацияга учрамади
- 05.07.2020 07:30
- 263
- COVID-19
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда касалликлар бўлимининг техник гуруҳ раҳбари Мария Вае Керкхове Женевада ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Вируслар мутацияга учрайди. Бу янгилик эмас. Яқинда вируснинг (COVID-19) ўзини ўзи таъминлашини тезлаштиришга олиб келиши мумкин бўлган, D614G номини олган ўзгача мутация аниқланди. Вирус тезроқ кўпаяди. Бу ҳолат унинг янада тез тарқалишига олиб келиши, эпидемияга таъсирини аниқлаш учун узоқ муддат ўтиши мумкин”, деди ЖССТнинг Бош илмий ходими Сумия Сваминатан.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ЖССТ мутахассислари ушбу мутацияни синчковлик билан кузатмоқда. Бироқ айни вақтда COVID-19да уни кучли қила оладиган мутация мавжуд эмас.