Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кишинёвда газ инқирози туфайли мангу олов ўчирилди

Молдова пойтахтидаги совет аскарларига шон-шараф ёдгорлигидаги абадий олов газ инқирози туфайли ўчирилди, дея хабар берди Молдова мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Олов зарраси "Ҳарбий шон-шуҳрат музейи"га ўтказилди.

"Абадият" ёдгорлик мажмуасидаги "Абадий олов"га табиий газ етказиш вақтинча тўхтатилди. «Бригада генерали Николай Петрица» бош штаби полкининг фахрий қоровул ротаси аскарлари оловни Штефан чел Маре мотоўқчилар бригадаси «Ҳарбий шон-шараф» музейига олиб келишди, дейилади Мудофаа вазирлиги пресс-хизмат хабарида.

Расмийлар икки сабабга кўра бундай қарорга келишди. Биринчидан, газ қувуридаги босим сезиларли даражада камайди. Иккинчидан, республика ҳудудида кучли шамол ҳақида метеорологик огоҳлантириш эълон қилинди. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, улар бундан олдин ҳам худди шундай вазиятда газ оқими ҳақида "Кишинёв-газ" компаниясига шикоят қилишган, бироқ муаммо ечимини топмаган.

"Газпром" компанияси 1 октябрда газ етказиб бериш бўйича Молдова билан шартномани бир ойга узайтирди. Шу билан бирга, «Молдовагаз» 6 октябрь куни мамлакатда ушбу ресурсни истеъмол қилиш вақтинча Россиядан ёқилғи етказиб бериш миқдоридан ошиб кетгани ва бу электр энергияси билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Орадан бир ҳафта ўтиб расмийлар газ соҳасида юзага келган вазият муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилишга тайёргарлик босқичи бўлган “огоҳлантириш режими”ни жорий қилишди. Ҳукумат қўшимча харидга бюджетдан тезкор маблағ ажратилиши учун парламентдан фавқулодда ҳолат режими жорий этишни сўради.