Кредит таътили яна узайтириладими?

Матбуот уйида ўтказилган брифингда Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Сувонқуловнинг маълум қилишича, коронавирус пандемияси даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган 8 268 та тадбиркорлик субъектларининг 1 442 миллиард сўм кредитлари бўйича тўловлар графиги 2020 йил 1 октябргача узайтирилган. 166 минг нафардан ортиқ жисмоний шахснинг 486 миллиард сўм кредитлари бўйича “кредит таътили” берилди. Карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитлари бўйича таъминот ҳужжатлари орқали ундирув ва жарима санкциялари қўлланилмади.

Кредитлар бўйича муддати узайтирилган тўловларни 1 октябрдан кейин ҳам яна бир бор кечиктириш масаласи Марказий банк томонидан Жаҳон банки экспертлари кўмагида ишлаб чиқилган ҳуқуқий асосларга кўра, банклар томонидан мустақил равишда қарздорнинг пул оқимларидан келиб чиққан ҳолда мижозбай кўриб чиқилиши мумкин.