КХДР етакчиси Ким Чен Ин AҚШни мамлакатнинг энг катта душмани деб атади
- 10.01.2021 14:50
- 165
- Хориж
Бу ҳақда РИA Новости Жанубий Кореянинг "Ренхап" нашрига асосланиб хабар бермоқда.
Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, AҚШ маъмурият бошқарувида ким бўлишидан қатъи назар, AҚШнинг КХДРга нисбатан сиёсати ўзгармайди. Унинг таъкидлашича, «адоватли сиёсат»ни тўхтатишгина икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин.
Aввалроқ Шимолий Корея Жо Байден бошчилигида AҚШ янги маъмуриятининг биринчи ойларида қитъалараро баллистик ракеталарни синовдан ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Жанубий Кореянинг тадқиқот маркази маълумотига кўра, Пхеньян Вашингтон реакциясини синаб кўриш ва янги маъмурият эътиборини тортиш мақсадида ҳарбий чақириқлар билан кечган AҚШ раҳбарияти ўзгаришини илгари ҳам кузатган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа