КХДР раҳбари Ким Чен Ин Россияга ташриф буюрди

24 апрель куни эрта тонгда КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўтирган бронопоезд Россия ҳудудига кирди. Бу ҳақда kommersant.ru хабар бераяпти.

Ким Чен Инни Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Александр Козлов ва Приморье ўлкасининг губернатори Олег Кожемяко кутиб олдилар.

Ташрифдан мақсад, Владивосток шаҳрида КХДР раҳбари ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор ҳужжатларни имзолашлари кутилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, КХДР раҳбари 27-28 февраль кунлари АҚШ президенти Дональд Трамп билан Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида учрашганда ҳам Ханойга Хитой орқали бронопоездда борган эди.