Маҳалла ходимлари куни муборак бўлсин!

2020 йил 2 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ҳар йили 22 март мамлакатимизда “Маҳалла ходимлари куни” сифатида кенг нишонлаш белгиланган.

Бу касб – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки бизнинг маҳоратимиз, малакамиз, масъулиятимиз инсонларнинг, оилаларнинг тақдирида муҳим ўрин эгаллайди.

Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, маҳаллаларга, уларнинг ҳар томонлама ривожланишига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Маҳалла ходимларининг билим ва кўникмалари ҳамда маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратилган.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Биз барча соҳалардан ҳам маҳаллаларга ва бу соҳада ишлаётганларга алоҳида эътибор кўрсатамиз. Чунки бош мақсадимиз – халқ дардини тинглашдан иборат”, деб таъкидлагани гапимиз исботидир.

Бу, бир томондан, бизга билдирилган катта ишонч, иккинчи томондан, Юртбошимизнинг бундай ишончи бизга катта масъулият юклайди. Ана шундай улкан вазифаларни шараф билан бажаришга камарбаста бўлган сиз азизларни, ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини – Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси жамоаси номидан “Маҳалла ходимлари куни” билан чин юракдан самимий қутлайман ва Ватан, оила, халқ хизмати йўлидаги самарали ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини тилайман!

Барчангизга соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошман! 

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

А.Умаров,

Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.