МИБ: Самарқанд шаҳри кўчаларида ноқонуний қурилма бузилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарори ижро қилиш учун келиб тушган.
Ушбу қарорда жавобгар Б.M. томонидан Самарқанд шаҳри, Ю.Гагарин кўчасида ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда енгил конструкцияли қурилмани бузиш белгиланган.
Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши учун бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, жавобгар ихтиёрий бузиб бермаган.
Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими Давлат ижрочиси Мунис Бeкмуродовнинг маълум қилишича, ижро ҳаракатлари давомида бўлим томонидан мазкур қарорда белгиланган ноқонуний қурлмалар мажбурий тартибда буздирилиб жавобгарнинг зиммасига ушбу жойни олдинги ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилган.