Миссионерлик ва прозелитизм нима?

Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчилар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш йўли билан жамиятда тарофдорлар сонини кўпайтиришни мақсад қилган оқим. Улар шу орқали кишилар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиб, ишонч ва эътиқодидан воз кечишга олиб келади.

Шунингдек, миссионерликнинг энг юқори чўққиси – прозелитизм бўлиб, бирон-бир динга ишонган кишини ўз динидан мажбуран воз кечиши ва ўзга динни қабул қилишига мажбурлашдир. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади. Буларнинг бари юрт тинчлигини бузиш, инсон ҳаловатини йўқотишга қаратилган ғаразли мақсадлардир.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти академик лицейида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусидаги тадбирда шулар хусусида сўз юритилди.

Унда Самарқанд шаҳридаги “Домла Камолиддин” жоме масжиди имом-хатиби И.Абдусаломов, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти катта ўқитувчиси А.Зиятова, “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуаси директори Х.Нуриллаевлар ёшларга миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари ҳақида сўзлаб бердилар.