Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мурожаатчининг шикояти нега эътиборсиз қолдириляпти?

Самарқанд шаҳридаги Даҳбед кўчасида яшовчи Муртазо Истамов жорий йилнинг февраль ойидан буён таҳририятимизга вилоят наркология диспансеридан шикоят қилади.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли моддаси бўйича масала ваколатимиз доирасига кирмаганлиги учун ҳамда мурожаатчининг яшаш ҳудудини инобатга олган ҳолда М.Истамов шикояти юзасидан шу йил 17 февраль санаси билан Самарқанд шаҳар прокурори номига хат йўллагандик.

Хатимизда шикоятни ўрганиб, мурожаатчига асослантирилган тушунча бериш чораларини кўриш сўралган бўлса-да, афсуски, шаҳар прокуратурасидан ҳанузгача жавоб олишнинг имкони бўлмаяпти.

Қонун ижросини назорат қилувчилар ўз масъулияти ва вазифасига шундай ёндашадими?