Ўзбекистондаги сайёҳлар энг кўп келган музейлар бешталиги

Бугунги кунда Маданий мерос агентлиги тизимида 114 та давлат музейи фаолият юритиб келмоқда. Шундан 37 таси асосий музей, 71 та музейлар филиаллари ҳамда улардан 6 таси музей-қўриқхона ҳисобланади. 

Миллий статистика қўмитаси сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган музейлар бешталигини эълон қилди. Унга кўра, 

- “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасига 1 миллион 35 минг 325 нафар;

- Регистон ансамблига 908 минг 225 нафар;

- “Шон-шараф” давлат музейига 656 минг 335 нафар;

- “Бухоро” давлат музей-қўриқхонасига 489 минг 208 нафар;

- “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасига 456 минг 917 нафар маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюрган. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил мобайнида юртимиздаги барча музейларга жами 4,8 миллион нафар меҳмон келган бўлиб, улардан 1,4 миллион нафарини хорижий сайёҳлар ташкил этган. Мамлакатимизда йилдан-йилга ички туризм салоҳияти ва хорижий сайёҳлар сонининг ортиб бориши республикамиз тарихи ва маданий меросининг жозибадорлигидан далолат беради.