Ўзбекистондаги топ-5 музей маълум қилинди: Улардан иккитаси Самарқандда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган. Музейларга 2023 йил давомида 5,7 миллион киши ташриф буюрган.
Мамлакатимиздаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган 5 та музей қуйидагилар:
Регистон ансамбли – 1 010,8 минг киши;
Самарқанд давлат музей қўриқхонаси – 1 006,6 минг киши;
Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Шон-шараф давлат музейи – 648,5 минг киши;
Хива Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонаси – 448,4 минг киши;
Бухоро давлат музей қўриқхонаси – 390,3 минг киши.